Шуҳрат Қаюмов “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида
21.10.2015 4105

   Тилнинг эгаси халқ, аммо халқнинг битта вакили лоқайд бўлса ҳам тилнинг софлигига путур етади. Тил – давлат тимсоли, мулки. Тил маданиятига амал қилинмаса, миллий маданиятга доғ тушади. Шу сабабли ўзбек тилининг ҳудудимизда давлат тили сифатида амал қилишнинг ҳуқуқий асослари қонунан белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг "Давлат тили ҳақида"ги қонуни уч асосга: умумийлик, мажбурийлик ва ҳуқуқий кафолатга асосланади. Шу маънода ҳар бир Ўзбекистон фуқароси давлат тилида сўзлай олиш ва уни ҳурмат қилишга мажбур.Шунингдек, ўзбек тилининг софлигини асраш, ёш авлодга унинг аҳамиятини етказиш борасида бир қанча маънавий-маърифий тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
   Шундай тадбирлардан бири 19 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида “Тил бор экан – миллат барҳаёт” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирга журналист, таниқли суҳандон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов таклиф этилди. Тадбирда сўзга чиққан билим юрти мудир муовини Абдулвосе Ғаниев йиғилганларни байрам билан табриклаб, мамлакатимизда тилга оид қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги Юртбошимиз раҳнамолигида изчил чора-тадбирлар, амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди.
   Таниқли сухандон Шуҳрат Қаюмов она тилимизнинг меъёр қоидалари ҳақида сўзларкан, нутқ жараёнида бу меъёр қоидаларига риоя қилиш, нутқимизга таъсир этадиган турли нотўғри сўзлардан фойдаланиш миллий қадриятларимизга путур етказишини таъкидлаб ўтди.
    Давра суҳбати қизғин баҳс-мунозаралар билан давом этди. Тингловчилар мавзуга доир қизиқтирган саволларига жавоб олишди, фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Тадбир сўнггида совғалар улашилди.
   

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218567
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98097
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47137
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45550
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24731