"Сарҳисоб" танлови эълон қилинди
26.7.2016 4072

   Истиқлол йиллари мамлакатимизда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни тақдирлаш бўйича эълон қилинди 
   Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танловини ўтказади. 
   Танловнинг ҳудудий босқичида 2016 йилнинг 1 январидан 2016 йилнинг 1 сентябргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материаллар 2016 йилнинг 10 сентябрига қадар қабул қилинади. Ҳудудий босқич ғолиблари республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. 
   Танловнинг республика босқичи Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб ўтказилади. Республика босқичи ғолиблари ҳудудий босқичда ғолиб чиққан иштирокчилар орасидан танлов асосида сараланади. Танловнинг ўтказилиш вақти ОАВда эълон қилинади. 
    Танловнинг республика босқичида ғолиб деб топилганлар қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади: 

 

Бош мукофот. Тинчлик ва осойишталикни қадрлаш мавзусидаги энг яхши ижодий иш. Ғолиб махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади. 

 


Асосий мукофотлар: 

 


Энг яхши ижодий иш учун мукофот (телевидение – 1 -, 2-, 3- ўринлар); 
Энг яхши ижодий иш учун мукофот (радио – 1-, 2-, 3- ўринлар); 
Энг яхши ижодий иш учун мукофот (даврий матбуот – 1-, 2-, 3- ўринлар); 
Энг яхши ижодий иш учун мукофот (Интернет – 1-, 2-, 3- ўринлар); 
"Энг фаол тарғиботчи" (1-, 2-, 3- ўринлар); 

 

Ғолибларга асосий мукофотларга қўшимча тарзда ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ҳам топширилади. 
Танловга теле-, радио-, босма материаллар ҳамда Интернетда эълон қилинган ишлар тақдим этилади (3 тадан кам бўлмаслиги керак). 
Телевидение бўйича видеоматериаллар, ахборот ташувчи воситанинг қандай кўринишда бўлишидан қатъи назар, 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак. 
Радиоэшиттиришлар (аудиокассета ёки системали диск) 5 минутдан 30 минутгача бўлиши керак. 
Матбуот ва Интернет материаллари даврий нашрнинг асл нусхаси ёки кўчирма нусхасида тақдим этилиши лозим. 

 

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилинади: 

 

- муаллифнинг исми-шарифи, ўз соҳасида олиб бораётган фаолияти тўғрисида қисқача маълумот; 
- муаллифнинг турар жойи, уй ва иш телефонлари; 
- паспорт нусхаси. 

   

    Танловда иштирок этувчиларнинг материаллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари (манзили аниқ кўрсатилади. Масалан: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 47-уй, тел.: 233-00-00) га топширилади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218897
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24754