Самарқанддаги “Хожа Нисбатдор” масжиди ёнидаги дўконда ёнғин содир бўлди
25.11.2015 3710

    Шу йилнинг 23 ноябрь куни Самарканд шаҳридаги “Сўзангарон” маҳалласида жойлашган “Хожа Нисбатдор” масжиди ёнидаги савдо дўконида электр симлари туташувидан ёнғин содир бўлди. Шамол натижасида ёнғин аланга олиб, масжид айвонининг пештоқ қисмига ўтган. Кўнгилсиз ҳолат туман ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан тезда бартараф қилинди. Масжиднинг айвон қисми ёнғиндан бироз зарар кўрган. Ёнғиндан зарар кўрган жой Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан қисқа муддат ичида таъмирланди.
     Масжид биносининг асосий қисмига ёнғин ўз таъсирини ўтказмаганлиги боис, маҳаллада яшовчи аҳоли беш вақт намозларини ушбу масжидда адо этишмоқда.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот хизмати  / www.muslim.uz /

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217711
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24658