Самарқандда шаҳар ва туман бош имомлари иштирокида анжуман бўлиб ўтди.
27.10.2015 3637

   2015 йилниг 20 октябрида Самарқанд Давлат Университети мажлислар залида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги ташаббуси билан “Ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳожи ота ва ҳожи оналар ҳамда Самарқанд шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирок этдилар.
  Анжуман уч мавзуга кўра бўлиб ўтди. Дастлаб Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида кечаётган гиосиёсий жараёнлар, диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг мудҳиш оқибатлари, ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш, ён-атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга, ватан, миллат, эл-юрт тақдирига дахлдорлик, огоҳлик, ҳушёрлик туйғуларини шакллантиришнинг аҳамияти тўғрисида борган бўлса, сўнгра собиқ совет тузими давридаги халқамиз бошига тушган оғир мусибатлар, марказлашган мустамлакачилик сиёсати, пахта яккаҳокимлиги, миллий, диний қадрятлар, миллат ор-номусиниг топталганлиги ҳамда Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг Президентимиз раҳнамолигида юртимизда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.
   Шунингдек, тадбирда Самарқанд вилоят бош имом хатиби Нуриддинхон Исламов сўзга чиқиб, ёшларни одоб-ахлоқли, ватанига муҳаббатли, яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдалана биладиган инсонлар қилиб тарбилаш ҳақида сўзлаб, бу борадаги ўзининг таклиф ва тасияларини билдирди.
   Тадбирдан кўзланган мақсад ёш авлодни соғлом, ақлли ва етук инсон қилиб тарбиялашда уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, ҳожи ота ва ҳожи оналар ҳамда Самарқанд шаҳар ва туманлар бош имом хатиблари ёрдамидан фойдаланиш ҳамда бу ишларнинг тизимли режасини ишлаб чиқиш эди.
   Анжуман якунидан сўнг барча ташриф буюрган иштрокчилар биргаликда Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилдилар. Хусусан, Самарқанд дурдонаси бўлмиш Регистон майдонига ташриф буюриб, у ердаги асрлар оша салобатини сақлаб келаётган қадим обидаларимизни зиёрат этдилар. Кейин Самарқанд Авто (ISUZU) ҳамда “MAN” заводларига бориб, корхонадаги ишлар билан яқиндан танишилди. Сўнгра анжуман иштирокчилари учун тушлик дастурхони ёзилди. Зиёфат якунида меҳнат фахрийларига совғалар улашилди.




 

 

 

 

www.muslim.uz  

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217149
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24610