Самарқандда “Дунё уламолари мурожаати” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
22.7.2016 4723

   Шу йилнинг 20 июл куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан ташкил этилган вилоятдаги диний ташкилот ходимларининг диний, маънавий-маърифий ва бошқа соҳалардаги билимларини ошириш ҳамда дунёқарашларини кенгайтиришга қаратилган уч кунлик ўқув-семинарини ташкил этди. Ушбу семинар-машғулотларининг иккинчи кунида барча ҳудудлар бўйлаб “Дунё уламолари мурожаати” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу семинар дарслари вилоятнинг Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳри ҳамда Пастдарғом, Пайариқ ва Ургут туманларида олиб борилмоқда.
   Тақдимотни Ургут туманида Имом Бухорий халқаро маркази директор ўринбосари Бахтиёр Тўраев, Самарқанд шаҳрида марказ илмий котиби Шукрулло Умаров, Пастдарғом туманида манбашунослик бўлими мудири Олимхон Юсупов, Каттақўрғон шаҳрида ҳадисшунослик бўлими мудири Йўлдошхон Исаев, Пайариқ туманида малака ошириш бўлими мудири Тохир Ибодуллаевлар олиб бордилар.
   Тақдимот китобга оид уламолар фикрлари, слайдлар асосида олиб борилди. Маърузачилар китобда юртимиз ва дунё уламоларининг турли ёт оқимлар, бузғунчи кучларга қарши билдирган жуда муҳим фикрлари жамлангани, шунингдек ушбу китобда, дунёнинг бугунги кунда эътироф этилган забардаст уламолари томонидан ислом динининг мусаффолигини сақлаш, турли-туман туҳматлардан, эътиқодимизга бутунлай зид, динимизга мутлақо алоқаси бўлмаган гап сўзлардан ҳимоя қилиш мақсадида берилган фатволари, маърузаларидан намуналар келтирилгани айтиб, қисқача иқтибослар келтириб ўтдилар.
   Тақдимот асносида тингловчилар ўзлари учун ўта керакли маълумотларга эга бўлдилар.

 


Зайниддин Эшонқулов,
ЎМИнинг Самарқанд вилояти вакили ўринбосари

 

 

www.muslim.uz  

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218899
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24754