Россиянинг Свердловск вилояти муфтийси Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида
14.11.2015 3933

Айни пайт юртимизда меҳмон бўлиб турган Россиянинг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулқуддус Ашарин бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идорасига ташриф буюрди. Унга идора ходими А.Н.Старостин, Свердловск вилояти “Азан” масжиди имом-хатиби Н.Ф.Хакимов ва Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходими М.Г.Смирнов ҳамроҳлик қилдилар. 

Мехмонларни Ўзбекистон имусулмонлари идораси раиси, муфтий У.Алимов қабул қилди. 

Мехмонларни қутлаб, У.Алимов Ўзбекистонда диний эркинликлар, эътиқод рангбаранглиги ва турли миллатлар тинч, осуда ҳаёт кечириб келаётганлари тўғрисида батафсил сўзлаб берди.

Жумладан, юртимизда ислом динига мансуб 2000 дан зиёд диний ташкилотлар мавжудлиги, уларда мусулмонлар ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишлари учун барча шароит ва қулайликлар яратилганлигини таъкидлаб ўтди. Хусусан, учрашув кечаётган жой “Ҳазрати Имом” мажмуаси 2007 йилда Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан янги чирой ва тус олиб, қайта қад кўтарганлиги алоҳида сўзлаб берилди.

Свердловск вилояти муфтийси А.Ашарин ўз навбатда самимий қутлов ва юқори мартабада ташкил этилган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, “Ўзбекистонга илк қадам қўйганимдан, шу заминда бағрикенглик руҳини сездим. Биринчи зиёрат қилган “Минор” масжиди, ундаги шароитлар, масжиднинг махобати, мусулмонлар учун қулайликларни кўриб лол қолдим. Дарҳақиқат, Ўзбекистонда фуқароларнинг маънавий ҳаётига катта эътибор берилаётганига амин бўлдим”, деди.

Шунингдек, А.Ашарин, дунёда хали ҳануз ўз хавфини солиб турган диний экстремизга қарши кураш йўлида ҳаракат қилиб келаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси олимларининг маънавий, тарғибот ишлари таҳсинга сазовор. Жумладан, ўз вақтида ва долзарб мавзуда, кўпгина саволларга жавоб берувчи манба сифатида вужудга келган, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан нашр этилган “Смута ИГИЛ” китобига юксак баҳо берди.

А.Ашарин, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш лозимлигини таъкидлаб ўтар экан, албатта, улар яқин келажакда ўз самарасини беришлигига ишонч билдирди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

 

ЎМИ Матбуот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217753
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24660