РОССИЯЛИК ДИН ПЕШВОЛАРИ ЮРТИМИЗ МЕҲМОНИ
14.11.2015 3794


2015 йил 12 ноябрь куни Россия Федерациясининг Свердловск вилояти мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдул-Қуддус Ашарин жаноблари бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди.

Меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъуллари кутиб олишди.

Шу куни меҳмонлар Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” ва “Минор” жоме масжидларини зиёрат қилишди. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов мамлакатимизда масжиду мадрасалар обод этилаётгани, хусусан, Юртбошимиз ташаббуслари билан пойтахтимизда “Минор” жоме масжиди қурилгани, уни миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарига уйғун ҳолда барпо этилганини таъкидлади.

Шунингдек, масжидга ибодат қилиш учун келган мўмин-мусулмонлар жуда мамнун экани ва тинчлик-осойишталикни сўраб, дуо қилишаётганини билдирди.

Меҳмонлар ташриф давомида мамлакатимизнинг табаррук жойларини зиёрат қилиши режалаштирилган.

 

 

 

www.muslim.uz

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217711
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24658