ҚОЗОН ШАҲРИДА “МУСУЛМОН ИЛОҲИЁТШУНОСЛИГИ ТАФАККУРИ:МИЛЛИЙ, МИНТАҚАВИЙ ВА ТАМАДДУНИЙ ЎЛЧОВЛАР” МАВЗУИДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ БЎЛИБ ЎТДИ
15.10.2015 3264

    Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Жаҳонгир Мелиқўзиев шу йилнинг 6-10 октябрь кунлари Татаристон Республикасининг пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб қайтди.
   Ж.Мелиқўзиев ташриф чоғида Татаристон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Камиль Самигуллин қабулида бўлди ҳамда Қозон шаҳридаги “Оқ масжид” мажмуасида шу йилнинг 7 октябрь куни ўтказилган “Мусулмон илоҳиётшунослиги тафаккури: миллий, минтақавий ва тамаддуний ўлчовлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияда ўзбекистонлик вакил сифатида қатнашди.
    Вакилимиз Ўзбекистон мусулмонлари идораси номидан Татаристон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий К.Самигуллинга “Смута ИГИЛ” китобини тақдим қилди. Суҳбат чоғида муфтий ҳазратлари К.Самигуллин Ўзбекистоннинг буюк алломалар юрти экани, турли ёт ғояларга қарши курашда уларнинг маънавий меросининг бутун мусулмон дунёсига фойдаси, хусусан, Имом Мотуридий, Имом Насафий асарларидан ҳозиргача асосий манба сифатида фойдаланиб келинаётганини алоҳида таъкидлади ва Татаристон мусулмонлари идораси фаолияти ҳақида қисқача сўзлаб берди.
    Мазкур ташриф икки томон Татаристон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона ҳамкорлик муносабатлари ривожига ўз ҳиссасини қўшишига умид қилинади.

 

 

www.muslim.uz 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218654
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98121
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47146
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45570
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24739