ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ВАКИЛЛИГИДА ОТИНОЙИЛАР ЙИҒИЛИШИ
8.2.2016 3714

    Мустақиллик йилларида юртимизда ҳар бир кириб келаётган йилга муносиб ном бериш гўзал бир анъанага айланган. 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан фарзандларимиз ва хотин-қизларга ҳам алоҳида эътибор берилиб, жойларда шу мавзуга доир хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳозирда отинойилар нафақат диний билимлар эгаси, балки юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, иқтисодий, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳатлар, жамиятимиз маънавий, диний ҳаётида рўй бераётган ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланишди.
    Бунга жорий йилнинг 5 февраль куни ЎМИнинг Қашқадарё вилоятидаги вакиллигида шаҳар ва туманлардаги бош отинойиларнинг умумий йиғилиши мисолдир. Мазкур йиғилишда отинойиларнинг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, жумладан, турли маросим ва тўй тадбирларини ихчам ўтказишга тарғиб этиш, жойлардаги масжид имомлари, МФЙ, ҚФЙлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш масалалари кўриб чиқилди.
    Шунингдек, ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг турли мутаассиблик ва ақидапарастлик ғояларидан ҳимоя қилиш, бизга ёт оқимларнинг сохта даъволарига раддиялар бериш, жонажон юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, унинг шукронасини адо этишга тарғиб қилиш хусусида отинойиларга керакли тавсиялар берилди.

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217152
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24610