Пойтахтимиздаги “Авайхон” жоме масжиди таъмирдан чиқарилди
Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-6 мавзеси, Қорасувбўйи кўчасида жойлашган “Авайхон” жоме масжиди таъмирдан чиқарилди. 2014 йилнинг июнь ойида бошланган қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиб, жорий йилнинг 6 ноябрь санасида тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идараси раиси, муфтий УСМОНХОН АЛИМОВ ҳазратлари, масжид жамоаси, маҳалла ахли ва намозхонлар иштирок этди.
Маросимида иштирок этган муфтий ҳазратлари файзли ибодат уйи билан муборакбод этиб, юртимиздгаи тинчлик, фаровонлик сабаб бугун ибодат уйлари ана шундай қайта чирой очиб, обод бўлиб бораётганлигини таъкидладилар. Шунингдек, муфтий ҳазратлари, 500 нафар намозхонни сиғдира оладиган катта хонақонинг архитектураси ҳамда нозик дид билан тўшалган гиламларига юксак баҳо бердилар.