Ўзбекистонлик ҳожилар юртимизга қайтишди
28.9.2015 3836

     Кеча 28 сентябрь куни кечқурун Муборак Ҳаж сафаридан қайтаётган 255 та зиёратчилардан иборат дастлабки гуруҳлари кутиб олинди. Жорий йилнинг 28 сентябрь 8 октябрь кунлари ўзбекистонлик ҳожиларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси самолётларида Жидда-Тошкент, Жидда-Бухоро, Жидда-Фарғона, Жидда-Андижон, Жидда-Самарқанд, Жидда-Термиз, Жидда-Қарши ҳамда Жидда-Урганч йўналишлари бўйича Ватанимизга олиб келиш режалаштирилган. Кутиб олиш ишлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Бугун 29 сентябрь ўзбекистонлик зиёратчиларнинг навбатдаги 2 рейсда, зиёратчиларни Жидда – Тошкент ва Жидда – Наманган йўналишлари бўйича кутиб олиш режалаштирилган.
     Ҳожиларимиз Ватанга кўтаринки кайфиятда қайтар эканлар, ўз ҳурсандчиликлари билан ўртоқлашдилар. Жумладан, Тошкентлик зиёратчи Ишмухамедова Мияссар (1940 йил) шундай дейди: Биз Яратганга шукр айтишимиз керак. Обод ва озод юрт – Ўзбекистондан Мадина, Макка шаҳарларига бориб соғ-саломат Ҳаж амалларини бажариб қайтдик. Тошкентдан жўнаб кетганимиздан, мана ҳозирда ҳам ҳурмат, эъзоз, турли қулайликлар гувоҳи бўлиб турибмиз. Ишчи гуруҳи, шифокорлар томонидан бизга кўрсатилган хизматлари, ошпазлар тайёрлаб берган мазали таомлари, меҳмонхонадаги шароитлари ва бошқа барча хизматлар учун Юртбошимиз бошчилигида барча мутасаддиларга миннатдорчилигимизни билдирамиз. Биз юртимиз тинчлиги, обод ва фаровонлигини тилаб барча қадамжо, масжидлар ва Арафотда туриб дуолар қилдик. Бу йилги Ҳаж баъз давлат ҳожилари учун машаққатли кечди, баъзилари талофат кўрдилар. Ўзбекистонлик ҳожилар ишчи гуруҳи, элликбошиларнинг кўрсатмаларига риоя қилганимиз учун ҳам тинч ва омонликда амалларни бажаришга муваффақ бўлдик. Бундай уюшқоқлик билан ташкил қилинган иш, диққат ва эътибор кўрсатаётган Президентимиздан то барча мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини билдирамиз.
     Шунингдек, Тошкентлик зиёратчи Хабибов Халил: Бундай тартиб билан ташкил этилган зиёрат учун барча масъулларга раҳмат дейиш арзийди. Ҳамма амалларимиз тартиб ва осонлик билан бажарилди. Ишчи гуруҳининг жойлардаги ҳаракатлари, гуруҳбошиларнинг ибодатларимизга берган аҳамиятлари, шифокорларнинг усталиги, ошпазларнинг тайёрлага овқатлари, ҳаммаси ўз жой ва пайтида, бўлди. Мурожаат қилсак, лаббай дея жавоб беришарди.
      Бундай тартиб, бундай интизом, хизмат кўрсатган барча ходимлар биз зиёратчиларга бирдек эътибор беришлари, Тошкентдан кетиб, то қайтиб келганимизгача бўлган барча шароит ва ўрнатилган тартиб, диққат ва эътибор учун аввало, Юртбошимиз, қолаверса Ҳукуматимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Юртимиз тинч ва обод бўлсин дея қўлларимиз дуода.

 

 

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219202
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98222
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47230
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45786
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24769