Ўзбекистонлик ҳожилар шайтонга тош отдилар
26.9.2015 5431

    Шу йил 24 сентябрь, зулҳижжа ойининг ўнинчи, яъни Қурбон ҳайити куни эрта тонгдан зиёратчиларимиз Муздалифадан Минога қайтиб келдилар ва шайтонга тош отиш учун Жамарот майдонига йўл олдилар. Йўлларда гоҳ талбия, гоҳ такбир айтиб юришди. Ҳожиларимиз ҳайитнинг биринчи куни Жамарот майдонидаги рамзий катта шайтонга 7 та тош отдилар. Ҳайитнинг иккинчи ва учинчи кунлари ҳожиларимиз кичик, ўртача ва катта рамзий шайтонга 7 тадан жами 42 та тош отадилар.
   Шайтонга тош отиладиган устунлар учта бўлиб, зиёратчилар ҳайитнинг биринчи куни биринчи ва иккинчи устунларга тош отилмай ўтиб кетаверадилар. Учинчи устунга бориб, яъни катта рамзий шайтонга юзланиб 7 та тош отишади. Ҳар тош отаётганда “Аллоҳ буюкдир! Эй, Аллоҳим, Раҳмоннинг тоати шайтоннинг хорлиги учун, Китобингни тасдиқлаб Пайғамбаринг суннатига эргашган ҳолда отаман”, дейишади.
    Бу ибодатда қуллик ва убудиятни изҳор қилиш учун танҳо фармони Илоҳийнинг ўзига бўйсиниш қасд қилинади. Бунда ақл ва нафсга насиба қолдирмасдан фақатгина итоатни ғанимат тутилади. Сўнгра унда Иброҳим алайҳиссаломга ўхшашни қасд қилинади. У зотга иблис ўша жойда ҳажларига шубҳа киритмоқчи ва гуноҳ билан чалғитмоқчи бўлганида, Аллоҳ таоло уни тош билан қувиб, ҳайдашни буюрди. Бу ерда “Шайтон менга йўлиқмаяпти, кўринмаяпти, васваса ҳам қилмаяпти”, деган фикр ҳаёлдан ўтиши ҳам шайтондандир. Зеро, қалбдаги тош отиш азиматини кесиш учун бундай ҳаёлга етаклаган ҳам шайтондир.
   Бу ишга енг шимариб жиддият билан киришиш орқали шайтоний ҳаёллар миямиздан қувилади. Зоҳиран, Ақабага тош отилсада, ҳақиқатда шайтоннинг юзига отиляпди ва унинг бели синдириляпти, деб тафаккур қилинади. Зеро, нафс ва ақлнинг насибасидан холи, амри илоҳий билан Аллоҳни улуғлаш мақсадида унинг амрига бўйсинган бўламиз, иншоаллоҳ.

 


Макка шаҳри, Жамарот майдони / www.muslim.uz / 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219204
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98222
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47230
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45787
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24769