ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КЕНГАЙТИРИЛГАН МАЖЛИСИ
25.12.2015 3326

     Декабрь ойининг 23 куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
    Мажлисда бир қанча муҳим масалалар атрофлича муҳокама қилинди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг диний идора томонидан 2015 йил – “Кексаларни эъзозлаш йили”да қилинган ишлар юзасидан ҳисобот берди.
    Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг миллатлараро муносабатлар ва дин ишлари бўйича йўналиш раҳбари Музаффар Аҳмаджонов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансуров диний соҳа ходимлари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, диний идораси фаолиятини такомиллаштириш, уламолар ва имом-хатиблар олдида турган вазифалар ҳақида нутқ сўзлади, фикр-мулоҳазалар билдирдилар.
     Ҳадиси шарифда тинчлик-хотиржамлик энг улуғ неъмат эканлиги айтилган. Зеро, тинчлик қарор топган юртдагина осудалик ҳукм суради, режа қилинган ишлар, олдимизга қўйилган вазифалар амалга ошади. Уламоларимизнинг, диний соҳа вакилларининг, имом-хатибларнинг ижтимоий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асрашга қаратилган барча хатти-ҳаракатлари эътироф этилди, келгуси йилда қилинажак ишлар белгилаб олинди.



Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218724
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98133
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47155
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45595
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24741