Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллигининг сайти янги кўринишда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фарғона вилояти вакиллигининг www.fargonaziyo.uz сайти янги кўринишда ишга туширилди. Сайт асосан, вилоят вакиллигининг фаолияти, ундаги масжидлар ҳаёти, ҳамда имом-хатибларнинг мақола ва турли тадбирлардаги иштирокларини ёритиш билан бирга, муқаддас динимизнинг аҳком ва арконларини аҳли сунна вал жамоа таълимотлари асосидаги эътиқод мустаҳкамлигини бирлаштириш, мусаффо ислом руҳиятини таратиб, мутаассиб мафкурадаги кучларга нисбатан ўз муносабатини ифодаловчи маълумотларни ёритиб боради.
Сайт аввалги кўринишидан кўра содда тарзда бўлиб, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида унинг мобил версияси ҳам ишга туширилди, шунингдек, сайтдаги маълумотларни ўзбек тилида кирил ва лотин алифбосида ҳам юклаб олиш мумкин.