Оқсаройда қабул
23.9.2015 4348

   Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 22 сентябрь куни Оқсаройда Корея Республикаси Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) президенти Ли Дук Хунни қабул қилди.
  Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ҳар томонлама ва изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади.
   Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидан кейин илк давлат ташрифи билан жорий йилнинг май ойида Корея Республикасига борди. Ушбу ташриф ўзаро манфаатли серқирра ҳамкорликнинг миқёси ва истиқболларини янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этди.
   Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Корея Республикаси Эксимбанки ўртасидаги инвестициявий шерикликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
    Томонлар ташриф доирасида “Асака” акциядорлик тижорат банки билан Эксимбанк ўртасида 160 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этиш бўйича банклараро битим имзоланишини юқори баҳолади.
    Мамлакатимизда стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилишда иштирок этаётган Корея Республикаси Эксимбанки Ўзбекистон Республикасининг Осиё-Тинч океани минтақасидаги асосий шерикларидан биридир. 1999 йилдан буён Ўзбекистонда мазкур банк маблағлари ҳисобидан 935 миллион АҚШ доллари миқдоридаги лойиҳалар амалга оширилди. 2012 йилдан буён умумий қиймати қарийб 1,2 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда, яна 900 миллион доллар миқдоридаги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.
    Эксимбанк Сурғил кони негизида бунёд этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуасининг асосий кредиторларидан бири эканини алоҳида таъкидлаш жоиз. Банк бу йирик лойиҳага бир миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит ажратган.
    Ли Дук Хун самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этиб, Эксимбанк Жанубий Корея ишбилармон доиралари қаторида Ўзбекистон билан ўзаро фойдали ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

 

 

www.uza.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218422
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98072
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47110
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45485
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24718