ОИТС – АСР ВАБОСИ
2.12.2015 6686

    2015 йил 27 ноябрдан 1 декабрь кунига қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасаларида “1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан “ОИТС – аср вабоси”, “Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” мавзуларида жойлардаги ОИТС маркази шифокорлари иштирокида тадбир ўтказилди.
    Тадбирда билим юртларининг барча ўқитувчи ва талабалари иштирок этишди.
    Тадбирда мутахассис шифокор томонидан “ОИВ” ва “ОИТС” сўзларининг маъно-мазмуни, бу касалликларнинг тарихи, келиб чиқиш сабаблари, касалликка чалиниш йўллари ҳақида гапирилиб, слайдлар намойиш этилди. Касаллик омиллари – фаҳш ишлар, гиёҳвандлик, спиртли маҳсулотлар истеъмол қилиш, тиббий хизматдан нотўғри фойдаланиш, тартибсиз турмуш тарзи ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
    Тадбир давомида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган “ОИТС – аср вабоси” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.
    Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишиб, керакли маълумотларга эга бўлишди.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217716
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24658