Ноисломий диний ташкилот вакиллари билан учрашув
21.11.2015 3459

   Жорий йил 20 ноябрь куни Бухоро шаҳрида Бухоро, Самарқанд, Навоий вилоятларида ноисломий диний ташкилотлар раҳбарлари билан Ўзбекистон Республикаси "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонун ижросига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
     Учрашувда Дин ишлари буйича қўмита, Адлия бошқармалари ва ИИВ ҳудудий бошқарма вакиллари иштирок этдилар. Учрашувдан асосий мақсад диний ташкилотларнинг тўлақонли фаолият олиб боришларида кўмаклашиш бўлди. Семинарда маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги Қонуни ва 2014 йил 20 январь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунча берилди.
      Эслатиб ўтиш ўринлики, бу каби семинарлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказиб бориш режалаштирилган. Учрашув сўнгида диний ташкилотлар раҳбарларини қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар берилди.
     Тадбир якунида диний ташкилотлар вакиллари томонидан мазкур анжуманнинг ташкил этилиши учун миннатдорчилик билдирилди ҳамда бундай мулоқотнинг давом эттирилишига ишонч билдириб қолинди.

 

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217742
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24659