Мусулмон йигит 6 нафар болани офатдан асраб қолди
14.11.2015 4994

Интернетда болаларни сув балосидан асраб қолган йигит ҳақидаги видео фойдаланувчиларнинг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

“Иорданиялик мусулмон йигит олти нафар болани қутқариб қолиб, қаҳрамонга айланди ва ҳозирда одамлар уни “аквамен” деб аташмоқда”, деб ёзади ИсламНьюс. Ракан Ктейшат (Rakan Qteishat) исмли бу йигит ўз ҳаётини хавф-хатарга қўйиб, сувга тўлган ертўлага киради ва у ердаги болаларни қутқаради.

Видеороликда бино оинасидан шовуллаб тушаётган сув, деразанинг темир панжараларини арралашга уринаётган йигитлар ва бино ичида қолиб кетган одамларни кўриш мумкин. Бир неча муддатлик уринишлардан сўнг, панжара олиб ташланди ва одамлар қутқарилди.

Ракан Ктейшатнинг айтишича, ертўлага кираётганда ўз ҳаёти ҳақида ўйлашга фурсат ҳам бўлмаган. “Хаёлим сув остида қолаётган болаларни қутқаришда эди. Ҳатто улар орасида бир ёшлик гўдак ҳам бор эди”, дейди қаҳрамон йигит.

(Видеороликни ушбу манбада кўришингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=ElgZxU8Jb6s )

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217725
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24659