Москвадаги янги жоме масжидининг очилиш маросимида мамлакатимиздан делегатлар иштирок этишди.
1.10.2015 3366

      Россия Федерацияси пойтахтининг “Проспект мира” даҳасида янгидан бунёд этилган “Москва” Жомеъ масжидининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Масжиднинг тантанали очилиш маросимида Россия Федерацияси муфтийлар кенгашининг раиси, Россия мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайх Равил Гайнутдин таклифига биноан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Масжидлар бўлими бошлиғи М.Б. Йўлдошев ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот котиби Ж. Нуриддинов иштирок этишди.
    Янгидан бунёд этилган масжид фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига ҳамда 111 йил аввал қурилган масжиднинг янгиланган Жомеъ масжиди – Россиянинг Бош масжиди ўзининг эшикларини пойтахт мусулмонлари ва меҳмонлари учун очди.
      Масжиднинг тантанали очилиш маросимида РФ президенти В. В. Путин ҳамда Туркия президенти Р.Т. Эрдоган ва Паластин лидери Маҳмуд Аббос иштирок этишди ва нутқ сўзлашди.
     "Бу тарихий воқеа, деди ўз сўзида шайх Равил Гайнутдин, турли маданиятлар ва халқларнинг ўзаро манфаатдор қўшничилик алоқаларининг ривожланишига, тинчликнинг мустаҳкамланишига замин ҳозирлайди”,- деб таъкидлади. "Россия – деди у, - Евросиё ҳудудидаги барча маданиятлар ва турли динлар вориси ва давомчисидир".
     Қайта таъмирланган масжид майдони 20 баробар кенгайиб, 19 минг кв. метрга етди ва Европада энг катта жомеъ масжидга айланди.
     Масжиднинг очилиши дастлаб 2016 йил май ойига режаланган эди. Лекин реконструкция ишлари тезлатилиб, уни Буюк Ғалабанинг 70 йиллигига очишга қарор қилинди.
   Эндиликда масжидга бир вақтнинг ўзида 10 минг мусулмон сиғадиган бўлди. Шунингдек, таҳоратхона, хизмат хоналари замонавий техника ютуқларининг охирги намуналари, синхрон таржима ускуналари билан жиҳозланган мажлислар зали жиҳозланди. Бундан ташқари еттита тезюрар лифт, трансляция учун монитор экранлари, замонавий ҳаво тозалатгичлар, кондиционерлар ўрнатилган.
     Масжид лавҳасини тантанали равишда Путин ва Гайнутдин очдилар.
     Сўнгра Фаластин, Туркия ва Россия давлат раҳбарлари масжид билан танишдилар. Қуръони карим тиловат қилинди.





Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219201
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98221
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47230
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45785
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24769