“Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзусидаги талабалар илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди
27.11.2015 3848

     Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик” мавзусида талабалар илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
   Анжуман Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 февралдаги 17-сонли баёни билан тасдиқланган “2015 йилда диний вазиятни янада соғломлаштириш, конфессиялар ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар” Дастури ижросини таъминлаш, республикада фаолият кўрсатаётган диний таълим муассасалари талабаларининг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашда мақсадида 16 ноябрь “Халқаро бағрикенглик куни”га бағишлаб Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида ташкил этилди.
     Анжуманда Тошкент ислом институти, “Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом билим юртлари, Тошкент ислом университети, Тошкент православ ва Тошкент протестант семинариялари талаба ва ўқитувчилари иштирок этдилар.
    Анжуман дастурида белгиланган беш йўналишдаги мавзулар доирасида талабалар томонидан “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик – тинчлик ва осойишталик гарови”, “Роль культуры толерантности в международных связах и отношение исламской морали к её аспектам”, “О воспитании молодежи в духе толерантности”, “Ўзбекистонда диний бағрикенглик илдизлари” “Диний экстремистик ташкилотлар томонидан диний бағрикенглик тамойилларининг бузилиши” каби мавзуларда маърузалар қилинди.
     Иштирокчилар томонидан анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур анжуман диний таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, талабаларнинг диншунослик соҳасидаги билимларини ошириш, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи ва кенг дунёқарашга эга бўлган ватанпарвар ёшларни тарбиялаш, диний эстремизм ва халқаро терроризм, миллатчилик каби таҳдидларга қарши ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

 

www.religions.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217721
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24658