Кўкалдошда қорилар кўрик танловининг 1-босқичи бўлиб ўтди
18.12.2015 3424

    16 декабрь куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида иқтидорли талабаларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш, улардаги ноёб фазилатларни янада ривожлантириш мақсадида талабалар орасида “Қорилар кўрик танлови”нинг биринчи босқичи ўтказилди.
    Кўрик танловни бошланишида 4-курс талабаси Эшонов Маҳмуджон Қуръони карим тиловат қилди. Мусобақа иштирокчиларини баҳолаб бориш мақсадида билим юрти буйруғи асосида етти кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати таркиби тузилди.
     Мусобақани билим юрти мудири З.Мирсадиқов кириш сўзи билан очиб берди. Ўқитувчи А.Супиев Қуръони каримнинг фазилати тўғрисида маъруза қилиб берди.
    Мусобақа икки йўналишда ўтказилди: мужаввидлик ва мураттаблик. Мураттаблик йўналиши бўйича Қуръони каримни тўлиқ ёд олган 1-курс талабаси Камолов Абдулбасир биринчи, 3-курс талабаси Абдумаликов Низомиддин иккинчи, 3-курс талабаси Холмирзаев Убайдулло учинчи ўринни эгаллади.
     Мужаввидлик йўналиши бўйича 13 нафар талаба иштирок этди. Тажвид қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тиловат қилган 4-курс талабаси Сулаймонов Абдулҳафиз биринчи, 1-курс талабаси Ҳамидов Асрорхон иккинчи, 4-курс талабаси Қосимов Акромхон учинчи ўринни эллади.
      Ғолиблар совринлар билан тақдирланди, “Қорилар мусобақаси”нинг Республика босқичига йўлланма олди.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217254
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24618