КИТОБ – ЗИЁ ЧАШМАСИ
13.11.2015 4745


Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Жўйбори Калон“ аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Ҳадис фан ойлиги” ниҳоятда қизиқарли ўтмоқда.

Турли хил кеча ва тадбирлар ўтказилиб, талабаларнинг Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га бўлган муҳаббатларини ошириш, у зотнинг суннатларини бажаришда бардавом бўлишга чақириш, ҳадис илмига бўлган қизиқишларини янада кучайтиришга ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, фан ойлигининг дастлабки кунларида ҳадис фанига оид китоблар тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда билим юртининг барча талабалари иштирок этишди.

Талабалар учун 2015 йил 11 ноябрь куни ташкил қилинган ушбу тақдимотда фан ўқитувчилари иштирокчиларга китобларнинг афзаллик томонларини очиб берибгина қолмай, талабаларнинг диний саводхонлигини ошириш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, бидъат-хурофотларни йўқотиш йўлида ҳадис ва суннатнинг нақадар аҳамиятли эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Талабалар билим юрти ахборот ресурс марказида бўлган “Ҳадис ва ҳаёт” бўлимидаги китобларни янада изчилроқ ўрганиши ва ўзларини қизиқтирган барча маълумотларни олишлари мумкин.



Гулнора БАФОЕВА,

“Жўйбори Калон“ аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

 

www.muslim.uz

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217718
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24658