"Жўрабек" жоме масжидига илк ғишт қўйилди
18.3.2016 5557

   Масжидлар Аллоҳнинг байтидир. Ким уни обод қилса, жаннатда у учун бир қаср бино этилиши ваъда қилинган.

   Бугун Юртимиздаги икки минг ортиқ жоме масжидларда малакали имом-хатиблар фаолият юритмоқда. Йилдан йилга масжидларнинг обод ва кўркамлиги, намозхонлар учун шарт-шароитларининг яхшиланаётгани қувонарли ҳолдир. Президентимизнинг ташаббуслари билан 2014 йил пойтахтимиздаги “Минор” жоме масжидининг қад ростлаши халқимизни бениҳоя хурсанд қилган эди. Яна Тошкент шаҳрида “Авайхон” жоме масжидининг янги биноси қурилиб битказилди. “Пул емас ота”, “Яккасарой” жоме масжидлари эски биноси ўрнига барча қулайликларга эга, муҳташам янги масжиднинг қурилиши тугалланиш арафасида турибди.

   Жумладан, жорий йилнинг 18 март куни пойтахтимиздаги “Жўрабек” жоме масжидининг янги биноси қурилиши учун биринчи ғишт қўйилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бошчилигида таниқли уламолар ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита бўлим бошлиғи Муҳаммадбобур Йўлдошев ҳамда фахрий имомлар табаррукан масжиднинг биринчи ғиштини қўйиб бердилар. Қуръон тиловати қилиниб, ўтганлар ҳақига бағишланди ва тинч, осуда Ватанимиз, фаровон ҳаётимизнинг давомийлигини сўраб хайрли дуолар қилинди.

   Яшнобод туманида жойлашган “Жўрабек” жоме масжидининг янги биноси хонақоҳи 650 ўринга мўлжалланган. Масжид битта минора, гумбаз ва муҳташам айвонлардан иборат лойиҳа чизмаси асосида барпо этилмоқда. Ихлос ва эътиқодли халқимиз масжид қурилиши ҳашарида фаол иштирок этишмоқда.

“Ислом нури” таҳририяти

muslim.uz

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219038
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98193
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47205
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45705
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24759