Жиззахда тинчликни асрашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
2.12.2015 3167

   2015 йил 27 ноябрь куни Жиззах вилоятида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда тинчлик-осойишталикни асраб-авайлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, имом-хатиблар ва мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.
    Йиғилишда сўзга чиққанлар тинчлик-хотиржамлик неъмати ҳақида гапириб, унинг қадрига етиш ва доимо огоҳ бўлиш лозимлигини таъкидлашди. Улар ўз чиқишларида муқаддас динимизнинг эзгу ва тинчликпарварлик ғояларини халқимизга етказиш, жамиятда баркамол авлодни тарбиялаш, кишиларнинг руҳий-маънавий оламини бойитиш, ёшларимизни турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолишидан сақлаш ҳамда миссионерлик каби хатарли иллатларнинг олдини олиш,бугунги кунда имом-хатиблар ва дин пешволарининг энг долзарб вазифалари эканини таъкидлашди.
    Шунингдек, йиғилишда бугунги кунда турли террорчилик ҳаракатларини амалга ошириб дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган, ўзини “Ироқ ва Шом ислом давлати”деб атаган террорчилар тўдасининг барча хатти-ҳаракатлари муқаддас динимиз тамойилларига мутлақо зид экани, мана шундай дин душманларининг кирдикорларини халққа, хусусан, ёшларга етказиш лозимлиги уқтирилди.
    Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қатнашишди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси aхборот хизмати

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217716
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24658