Имом-хатибларимиз фаолиятидан хабарлар
18.4.2017 5124

   Шу йилнинг 13 апрель кунида Тошкент шаҳар "Ҳазрати Али" жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шарифов Учтепа туманидаги "Журжоний" маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла аҳлига диний экстремизм номи остида бугунда жаҳонда юз бераётган фитна-фасод, бузғунчилик, вайронагарчилик ишларининг асл муддаоси, тарихдаги бу каби воқеаларнинг оқибатлари ҳақида батафсил сўзлаб, ҳар бир ватандошимиз мусаффо ислом ва унга тамоман зид бўлган гуруҳ ва оқимлар фаолияти тўғрисида тушунчага эга бўлиши лозимлигини уқтириб ўтди. 
 
—    —    —
 
   Яна шу куни Тошкент шаҳар "Ракат" жоме масжидида 40 йил мобайнида имом-хатиблик вазифасини бажариб, дин ва халқ хизматида бўлган, бугунда фахрий имом сифатида жамоа ардоғида бўлган Абдуллажон домла Ҳамдамов бошчилигида масжид жамоаси, шунингдек Яккасрой тумани "Ракатбоши" маҳалласи раиси, маслаҳатчилари ҳамроҳлигида мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. Салом-алик, дуои хайрлардан сўнг, уй соҳиблари билан суҳбатлар олиб боришган масжид ходимлари ўша хонадонларга зиё, Аллоҳнинг нури кириб туришига сабаб бўладиган диний-маърифий китоблар ҳадя қилишди. Домлаларимиз мезбонларни бу китоблар билан таништиришгач, баракот бўлсин деган ниятда қутиларга жойланган бир неча хил озиқ-овқат маҳсулотлари, мева-чевалар ва баҳоли қудрат пул-маблағ ҳам эҳсон қилишди.
 
—   —   — 
 
12 апрель куни Тошкент шаҳар "Тўлқин Акром ўғли" жоме масжиди имом-хатиби Саҳобиддин Сатимов Олмазор туманида жойлашаган имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 36-сонли мактаб ҳамда Юнусобод туманидаги 21-сонли Меҳрибонлик уйларига ташриф буюриб, масжид жамоаси ва ҳомийлар кўмагида таълим муасссалари учун зарурий жиҳоз-анжомлар, ҳамда болалар учун ўқув қуролларини ҳадя этди.  Имом-хатиб болаларга Аллоҳ таоло бизга инъом этган тинчлик, омонлик, юртимиз томонидан кўрсатилаётган барча ғамхўрликларининг шукронасини қилишлик учун фақат яхши ва аъло ўқишлари, билим, касб-ҳунар эгаси бўлиб, ватанимиз тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишлари лозим эканлигини сўзлаб берди.
 
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати
 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217088
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24605