Имом-хатиблар Наврўз байрами тадбирларида
21.3.2016 3445

   Наврўз айёми халқимиз учун шарқона янги йилнинг бошланиши, энг қадимий, асл миллий, энг ардоқли байрамдир. Наврўз деҳқончилик ишларининг бошланиши, янги мавсумга кириш вақти саналади. Бу кунларда азал-азалдан оммавий халқ сайиллари уюштирилган, янги униб чиққан кўкатлардан, баҳорий таомлар: сумалак, ҳалим, кўксомса, кўкчучвара каби тансиқ таомлар пиширилган. Юртимиз мустақилликка эришганидан кейин бошқа қадриятлар қатори Наврўз байрами ҳам қайта тикланди. У ҳозир мамлакатимизда умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Ҳар йили мамлакатимиздаги барча шаҳар ва қишлоқларда байрам сайиллари, томошалар, бошқа байрам тадбирлари ўтказилади, айни пайтда хайрия ташкилотлари ёрдамида меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз кексалар, ногиронлар ҳолидан хабар олинади, уларни байрам билан қутлаб, турли совғалар, хайр-эҳсонлар тақдим этилади. Байрам муносабати жойларда ўтказилаётган тадбирларда имом-хатибларимиз ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Тошкент шаҳридаги "Носирхон" жоме масжиди имом-хатиби Жасур Раупов Фарғона вилояти Тошлоқ ва Марғилон туманларида ўтказилган Наврўз байрами, шунингдек, маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган йиғилишларда иштирок этиб, Наврўз байрами билан йиғилганларни муборакбод этиб, муқаддас динимизнинг соф фитрати тинчлик ва эзгулик эканлиги ҳақидаги маъруза билан чиқиш қилди.

 
   19 март куни Наврўз байрами муносабати билан Тошкент Транспорт касб-ҳунар коллежида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда "Қатортол" масжиди имом-хатиби Аброр Алимов иштирок этди. А.Алимов ўз нутқида юртимизда янгиланиш, ёшариш мавсуми Наврўзи олам билан ўқувчиларни қутлаб ўтди. Шунингдек имом-хатиб динимиз аввало покликка бунёд бўлганлиги, барча ибодатлар, эзгу амаллар пок ният ва покиза жисм билан адо этилишлигини тушунтириб ўтди: "Баҳор мавсуми эса, айнан озодалик, поклик мавсумидир. Унда уй-жойларимиз, маҳалла-кўйларимиз экинларимиз тозаланиб, янги дарахт ва гул кўчатлари экилади. Уларнинг тароватидан, келажакдаги ҳосилларидан баҳраманд бўлган инсонлару жонзотлар ҳаққимизга дуо айтади. Бундай улкан ажрли амалга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни тарғиб этганлар", дея қад этиб ўтди.  
  
 
ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги
Матбуот хизмати
 
vakillik.uz
Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219008
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98191
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47201
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45695
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24759