Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимларнинг ўқув-машғулотлари бошланди
4.1.2016 3762

    Жорий йилнинг 4 январь куни Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимларнинг навбатдаги II давра IV босқич ўқув-машғулотлари бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан танлаб олинган 70 нафар масжид имом-хатиблари иштирок этдилар.
    Мазкур тадбирда марказ раҳбари, Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари тингловчиларни янги ўқув-машғулотларининг бошланиши билан қутлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий халкаро маркази, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.
     Марказ тингловчилари ҳукуматимиз томонидан мустақиллик йилларида миллий ва диний қадриятларга, эътиқод эркинлигига берилаётган юксак эътибор ва диний ходимларнинг билим савиясини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган, барча шароитларга эга бўлган ушбу илм ва маърифат маскани учун Президентимизга самимий миннатдорчилик туйғуларини изҳор этиб, дуои хайрлар қилдилар.
     Марказда тингловчиларнинг самарали таҳсил олишлари, ётоқхонада мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар яратилган. II давра IV босқич тингловчилари дастлабки машғулотларни кўтаринки кайфиятда бошладилар ва марказда яратилган шарт-шароитлар учун ўзларининг ташаккурларини изҳор қилдилар.
       Ўқув-машғулотлари 2016 йилнинг 4 март кунига қадар давом этади.

 

 

www.religions.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218790
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98145
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47165
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45618
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24743