ИККИНЧИ ДАВРАНИНГ НАВБАТДАГИ БОСҚИЧ ЎҚУВЛАРИ БОШЛАНДИ
9.3.2016 3001

    2016 йилнинг 9 март куни Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимларнинг 2-давра 5-босқич ўқувларининг бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри имом-хатибларининг 70 нафари иштирок этди.
     Тадбирда Марказ директори Шовосил Зиёдов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Исломиддин Зуҳриддинов ва Малака ошириш ўқувлари бўлими бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев қатнашиб, тингловчиларни яқинлашиб келаётган Наврўз баҳор айёми ва навбатдаги ўқув машғулотларининг бошланиши билан қутлаб, Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий халқаро маркази, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар беришди.
    Шунингдек, имом-хатибларга ўзаро фикр ва тажриба алмашиш, касбий маҳоратларини ошириш, ўз ўрнида ёшларни ҳозирги тинч ва осойишта ҳаёт қадрига етишга ундаш, юртимизда эришилаётган ютуқлар, моддий ва маънавий ислоҳотларни кенг халқ оммасига етказишда диний ходимлар ўрнининг муҳимлиги хусусида алоҳида тўхтаб, диний экстремистик гуруҳлар фитнасидан доимо огоҳ бўлиш, жойларда ўтказилаётган тарғибот ва тушунтириш ишлари, маърифий тадбирларда бу манфур оқимларнинг бузғунчи ғояларини очиб беришда фаол бўлишга чақирдилар.
    Марказда тингловчиларнинг самарали таҳсил олишлари, ётоқхонада мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун барча шароитлар мавжуд. Ўқув хоналари ва ётоқхона электр манбаи, иссиқ сув ва бошқа қулайликлар билан таъминланган.
     Марказ ошхонасида тингловчиларга уч маҳал иссиқ овқат ташкил этилган, ётоқхона буфетида эса енгил тамадди қилишлари учун етарли шароитлар муҳайё қилинган. Тасдиқланган ўқув режага мувофиқ биринчи машғулотлар “Имом Бухорийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти”, “Имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги долзарб вазифалари” мавзусида бўлиб ўтди.
      Тингловчилар ўз билим савияларини ошириш учун ташкил қилинган имконият ва шароитлардан мамнун бўлиб, навбатдаги ўқув машғулотларини кўтаринки кайфиятда бошладилар.

 

 

www.muslim.uz 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218654
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98121
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47146
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45570
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24739