Хайр-саховат рейтингида Ўзбекистон 145 та давлат ўртасида 27-ўринни эгаллади
12.11.2015 3188

    Буюк Британиянинг Чаритис Эйд жамғармаси 10 ноябрда аҳолиси фаол даражада хайр-саховат билан шуғулланувчи, яъни ўзининг шахсий пуллари ва вақтини муҳтож одамлар ва беморларга сарфлайдиган давлатлар рейтингини чоп этди.
    Бу борада 1-ўринни Бирма (Мьянма), 2-ўринни АҚШ, 3-ўринни эса Янги Зеландия эгаллади.
  Ўзбекистон бу рўйхатнинг 27-ўринига лойиқ деб топилди. Ўзбекистондан бу борада собиқ иттифоқ давлатлари ўртасида фақатгина 18-ўринни эгаллаган Қирғизистоннинг рейтинги баландроқ бўлди.
    Собиқ иттифоқнинг қолган давлатлари рейтингдан қуйидагича ўрин олди: Қозоғистон – 56-ўрин, Туркманистон – 71, Тожикистон – 73, Украина – 89, Эстония – 99, Беларусь – 103, Латвия – 110, Грузия – 112, Молдова – 120, Озарбайжон – 122, Россия – 129, Арманистон – 138, Литва – 142.
     Ҳаммаси бўлиб рейтингда 145 та давлат ва ҳудуд баҳоланди.

 

 

www.kun.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217730
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24659