“Ҳаж-2015” мавсумига тайёргарлик бўйича Наманган вилоятида йиғилиш ўтказилди
28.8.2015 4327

    Жорий йилнинг 26 август куни Наманган халқаро аэропортидаги шароитлар билан танишиш, аэропортда ташкилий ишларга масъул идора ва ташкилотлар аъзолари билан учрашиш ҳамда вилоятда “Ҳаж-2015” мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлди, хабар беради www.religions.uz  
    Йиғилишда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳамда “Нуроний” жамғармаларининг водий вилоятларидаги вакиллари иштирок этдилар.
    “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши қарорига асосан “Ҳаж-2015” мавсумида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари зиёратчилари Наманган халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига учиши белгиланган. Шу муносабат билан зиёратчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда сафаролди тайёргарлик ишларини юқори даражада ташкил этиш бўйича “Ҳаж-2015” мавсумига алоқадор мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирлар ишлаб чиқиш тавсия этилди.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218650
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98121
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47145
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45565
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24739