Хадичаи Кубро мадрасасида Мавлиди шариф
26.12.2015 4377

    Юртимизга Рабиъул аввал ойи ташриф буюргач, Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганиш, хайрли тадбирлар амалга ошириш яхши анъанага айланган. Хусусан, 13 Рабиъул аввал куни, 24 декабрь санасида Хадичаи Кубро мадрасасида мавлиди шариф тадбири ташкил этилди. Тадбирга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хотин қизлар бўлимидан Марям Абдуллаева иштирок этди. 
     Мавлид тадбирининг асосий қисмидан аввал декабрь-араб тили фан ойлиги муносабати билан ойликда қатнашган талабаларнинг тўплаган натижалари ва ижодий иш баҳолари эълон қилинди. Унга кўра жами 40 та талаба иштирок этиб, қуйидаги талабалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди:

 

Олий ўрин - “Фасоҳат соҳибаси”: Исоқжонова Муҳсина(3-курс)

 

1-ўрин: Шуҳратова Марям (3-курс), Юсуфий Рокия (2-курс)

 

2-ўрин: Орифжонова Гулҳаё (3-курс), Мўминова Азиза (2-курс)

 

3-ўрин: Маликова Муаттар (4-курс), Маҳмудова Муниса (2-курс)

 

      Тақдирлашдан сўнг, мавлид тадбири маҳсус саҳна декорациялари ва саҳналаштирилган лавҳалар асосида бўлиб ўтди. Аввало, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам рисолатларидан олдинги жоҳилият давридаги рибохўрлик, қизларни тириклайин кўмиш, аёлларнинг розиликларисиз никоҳлаб олиш талаба қизлар томонидан маҳорат билан ижро этилди. Сўнг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамида ахлоқларидан сўзловчи сийратлари ҳақида ҳикоя қилинди. Кейинги саҳналарда саҳобаи икромларнинг Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари намойиш этилди. Ундан сўнг Сарвари коинотнинг аҳли аёлларига кўрсатган лутфу марҳаматлари, гўзал муносабтлари шеърий тарзда баён этилди. Охирги саҳна ижросида Пайғамбаримизни йиғлатган воқеалар кўрсатиб берилди. Талаба қизлар томонидан Ул Зотга аталган саловатлар ижро этилди, ширинликлар улашилди.

      Тадбир сўнггида мадраса мудираси Ибрагимова Нозима барча йиғилганларни мавлид ойи билан табриклаб, юртимизда мана шундай муборак байрамлар ўтказилаётгани, ёшларга, диний қадриятларимизга кўрсатилаётган ғамхўрликдан манун эканлиги таъкидлади. Тадбир файзли ва хайрли дуолар билан якунланди.

 

 

Гулобод Қурбонова 

Хадичаи Кубро аёл қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218755
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98144
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47162
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45612
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24743