"ХАДИЧАИ КУБРО" да сумалак сайли
17.3.2016 4763

     Тинч ва осойишта юртимизни баҳор ўз таровати ила безаган. Мана шундай гўзал ва шукуҳли кунларимизга байрамлар, тўйлар ярашади. Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида ҳам жорий йил 16 март куни катта шодиёна нишонланди. Мадрасамизнинг аҳил устозлари ҳамда қўлигул талаба қизлари биргаликда сумалак тайёрлашга енг шимардилар.
     Аввало, эрта тонгда яхши ният, чиройли дуолар билан катта дошқозонга сумалак солинди. Баҳорнинг бетакрор таомларидан бўлмиш кўк сомса, кўк чучвара, турфа ширинликлар, дармон дориларга бой салатлар тайёрланди.
     Сўнг билим юртининг барча устоз ва талабаларига катта дастурхон ёзилиб, тиловат Қуръон қилиниб, хайрли дуолар сўралди. Файзли зиёфатдан сўнг 17 март куни “Балли қизлар” мусобақасига қизғин тайёргарлик бошлаб юборилди. Яшариш ва яшнаш байрам барчамизга муборак бўлсин!

 

www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218679
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98124
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47149
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45573
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24740