Финал беллашуви олдидан
17.3.2016 5097

     Хабар қилинганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасидаги муособақанинг финал учрашувига қизғин ҳозирлик кўраётган "Тошкент шаҳар имомлари" жамоаси бугун 17 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллигида Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов қабулида бўлдилар. Анвар қори Турсунов жамоани ушбу босқичга қадар етиб келганлиги билан муборакбод этиб, эртанги ҳал қилувчи баҳс олдидан зафар ёр бўлишини тилаб оқ фотиҳа берди. Шундан сўнг жамоа аъзоларига янги спорт формалари топширилди. Имом-хатибларимиз ўзларига билдирилаётган бу юксак ишончни бор имкониятларини сафарбар этиб ғалаба билан оқлашга ҳаракат қилишларини мамнуният билан билдирдилар.
     Эслатиб ўтамиз 18 март куни аввал "Ўзбекистон мусулмонлари идораси" ва “Мовароуннаҳр” жамоалари ўртасида 3-ўрин учун баҳс кетади. Сўнг "Тошкент шаҳар имомлари" – "Тошкент вилояти имомлари" жамоалари ўртасидаги ўзаро беллашув натижаси ғолиб жамоани белгилаб беради.


 

www.vakillik.uz  

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218990
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98186
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47200
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45689
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758