ЭЪТИРОФГА ЛОЙИҚ АСАР ТАҚДИМОТИ
23.2.2016 3402

    2016 йил 20 февраль куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
      Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими И.Маърупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Х.Турматов, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби О.Исмоилов, вилоят ҳокими ўринбосари Б.Қодиров, Қашқадарё вилояти бош имом-хатиби Р.Усмонов, “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти мудири Ў.Ғузоров ва вилоятдаги барча масжид имом-хатиблари иштирок этишди.
     Тақдимотда сўзга чиққанлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Республикамиздаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларимизни соф Ислом маърифати асосида тарбиялаш, уларни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш борасида кўплаб долзарб мавзудаги китоб ва рисолалар, жумладан, “Ислом ва ақидапараст оқимлар” ҳамда унинг ўқув қўлланмаси, “Интернетга ин қурган “ўргимчаклар”, “ИШИД фитнаси” ҳамда унинг рус тилидаги таржимаси ва тақдимоти бўлаётган “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли ўқув-қўлланма китоби нашрдан чиқарилгани, ўз навбатида, бу каби китоб ва рисолаларнинг нашр қилинишидан кўзланган асосий мақсад – ёшларни маънан баркамол, турли таҳдидларга қарши кураша оладиган, ҳушёр ва сергак қилиб тарбиялаш эканлиги эътироф қилинди.
     Шунингдек, интернет орқали ижобий маълумотлар билан бирга ёшлар хулқу одобига салбий таъсир этувчи ахборотлар ҳам узатилаётгани, айниқса, ёшларга қаратилган маънавий таҳдидлар, асосан, интернет тармоғи орқали амалга оширилаётгани таъкидланиб, мазкур “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” асарида интернетдаги кўз илғамас, киши билмас ғоявий ҳамлалар аниқ мисоллар билан баён қилингани, ёшларни оммавий ахлоқсизликка тарғиб қилаётган, уларни маънавий қадриятлар, урф-одатларга нисбатан беписанд бўлишга ундаётган, оила муқаддаслигини топтаётган – “оломонча маданият” нинг салбий оқибатлари ҳам очиқ баён қилинганлиги айтиб ўтилди.
    Таъкидлаш жоизки, ушбу қўлланмада ўқувчи-талабанинг мавзу бўйича билимини мустаҳкамлаш учун, ҳар бир боб ниҳоясида психологик машқлар ва тестлар илова қилингани алоҳида аҳамиятга эга ҳамда “Компьютер ўйинлари манқуртлик воситаси” бобидаги манқуртга айлантиришнинг замонавий воситалари, компьютер мутелигининг руҳий ва жисмоний хатарлари ҳақида батафсил маълумот берилган.
     Ҳозирда ғарблик айрим ғаразли кучлар томонидан ёшларни манқуртлаштириш мақсадида, беҳаёлик, зўравонлик, одам ўлдириш, бепарволик, дангасалик каби кўплаб салбий хислатларни ўз ичига қамраб олган ўйинлар чиқарилмоқда. Асарда шу каби виртуал ўйинларнинг зарарли оқибатларига ҳам алоҳида урғу берилган. Асарниниг ютуғи шундан иборатки, китобниниг ҳар бир саҳифасининг охирида мавзу доирасида “билиб олинг”, “огоҳ бўлинг” рукнида ҳикматлар, алломалар ўгитлари, тўртликлар келтирилади. Масалан, китобнинг 200 саҳифасида “Билиб олинг” рукнида қуйидагича келтирилади: “Монитор қаршисида кўп ўтириш кўз қизариши ва оғриши, кейин эса кўриш қобилиятининг сусайиши, “қуруқ кўз” синдроми ва бошқа жиддий кўз касалликларига олиб келади”.
     Шу билан бирга, интернет орқали тарқатилаётган ғояларга алданмаслик, залолат ботқоғига ботмаслик учун муаллиф қатор тавсияларни бериб ўтади. Жумладан, китобнинг 215 саҳифасида шундай дейилади: “Халқимизда “Огоҳ бўлган абгор бўлмас” деган нақл бор. “Ўргимчак тўри”да ақидапарастликни тарғиб қилувчи сайтлар тобора кўпайиб бормоқда. Бундай таҳликали замонда ёшларга фақат “uz” доменидаги сайтлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Зеро, эҳтиётсизлик билан кўр-кўрона олинган маълумотлар кишини адаштириб қўйиши аниқ. Диний эҳтиёжини эътиқод ва мазҳабимизга ёт веб-сайтлардан қондираётган кишилар бошқа манбалар орқали бошқалар, яъни ғанимлар қўлида тарбияланаётганини унутмасин!”.
     Тақдимот иштирокчилари ушбу китобнинг ҳозирги оммавий ахборот технологиялари ва ахборот алманишуви жарёнлари шиддат билан ривожланаётган бир пайтда муҳим қўлланма эканлиги, ундан ҳар қандай соҳа ходимининг фойланишга эҳтиёжи борлигини эътироф этишди.

 

www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218422
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98072
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47110
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45485
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24718