“Эътиқод—қалб гавҳари” танлови ғолиблари тақдирланди
23.12.2015 4125

      Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжиди ва www.muxlis.uz диний маърифий сайти “Эътиқод—қалб гавҳари” танловини ўтказган эди.
      Бугун Шайх Зайниддин жоме масжиди мажлислар залида мазкур танлов ғолиб ва совриндорларини мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Анжуманни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, Шайх Зайниддин жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли кириш сўзи билан очди. Йиғилганларни рабиул-аввал ойи билан қутлаб, маросимнинг Расулуллоҳ с.а.в.нинг туғилган кунларига (рабиул аввалнинг 12-куни) тўғри келганилигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

 

 

     Танловдаги фаол иштирок, мазмунли ва актуал мавзулардаги мақолалар, энг муҳими, миллат маънавиятининг юксалишидаги ҳатти-ҳаракатлари учун иштирокчиларга миннатдорлик билдириб, савобли ишларида улкан муваффақият тилади.
        Шундан сўнг, танловнинг бешта йўналишдаги ғолиб ва рағбатлантирувчи мукофот соҳибларига совғалар топширилди.

 

 

 

 

 


       “Мен ўз журналистик фаолиятим давомида кўп танловларда қатнашганман ва катта-катта мукофотларга эришганман. Аммо “Эътиқод—қалб гавҳари” танловидаги иштирок этиш мен учун ўзгача қадрли. Танлов сабаб долзарб мавзулардаги мақолаларим одамлар қалбига кириб боргани мен учун катта ютуқ бўлди”, дейди танлов ғолиби, таниқли сиёсий шарҳловчи, устоз журналист Шарофиддин Тўлаганов. 

       

 

     “Танлов ҳақида эшитганимда аввал бошда иштирок этишга иккиландим. Чунки диний йўналишдаги мавзу жуда масъулиятли ва инсондан катта билим ва кўникма талаб этади. Биринчи мақолам сайтда чоп этилганда, тўғриси, роса қувондим ва қалбимда бошқача хурсандчилик уйғонди. Бугун эса хаёлимда пишган “muxlis”боп мақолаларни сайтга илинадиган бўлдим”, дейди танлов ғолиби, журналист Шуҳрат Сатторов.

 

 

 

 

 

 

        Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Шайх Зайниддин жоме масжиди ва www.muxlis.uz диний маърифий сайти ўтказган “Эътиқод—қалб гавҳари” танлови ғолиблари аниқланди. Бешта йўналишдаги ғолиблар ва рағбатлантирувчи мукофот соҳиблари қуйидагилар:


1. “Ислом – бағрикенглик ва меҳр-мурувват дини” йўналиши

 

1-ўрин: Элёрбек Каримов—“Ислом –қалбларга шифо дин”

 

2-ўрин: Муҳаммадзариф Дадамирзаев—“Саловот айтиш фазилати”

 

3-ўрин: Толибжон ҚОДИРОВ—“Динимизда бағрикенглик” 

 

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

 

Зарнигор Мирзаева—“Исломда динлараро бағрикенгликка бўлган эътибор ва унинг жамият ҳаётида тутган ўрни” 

 

Моҳидил ХАМЗАЛИЕВА—“Диний бағрикенглик тинчлик асосидир”

 

Абдулла Жўраев—“Ислом—бағрикенглик дини” 

2. “Миллий қадриятлар – бебаҳо бойлигимиз” йўналиши

 

 

1-ўрин: Даврон Тожиалиев—“Тупроқ ҳиди”

 

2-ўрин: Абдулатиф Абдуллаев—“Қалдирғоч айвони”

 

3-ўрин: Рустам Жабборов—“Мурувватнинг умри боқий” 

Рағбатлантирувчи мукофотлар:

 

Абдулазиз Усмонов—“Миллий қадриятларни ёшлар онгига сингдиришнинг аҳамияти”

 

Ҳавасхон Акбарова—Нима учун “Оммавий маданият”ни ниқоб деймиз? 

 

3. “Кексаларни эъзозлаш – инсоний бурчимиз” йўналиши

 

1-ўрин: Шуҳрат Сатторов—“Ёнимиздаги улуғлар”

 

2-ўрин: Акмал Мирҳамидов—“Қарияларнинг намоздаги ҳукмлари”

 

3-ўрин: Назира Боймуродова—“Бахт оғушидаги одам” 

 

Рағбатлантирувчи мукофот:

 

Дилноза Ўринова—“Кексаларни эъзозлаш—инсоний бурчимиз” 

 

4. “Истиқлол шукронаси” йўналиши

 

 

1-ўрин: Исомиддин Аҳрор—“Аждодлар ўгити ёшлар иқболидир!”

 

2-ўрин: Нозимжон Иминжонов—“Аллоҳ бағрикенг ва кечиримли бўлишни буюради”

 

3-ўрин: Фарида Абзалова—“Тинчлик ва осойишталик—улуғ неъмат” 

 

Рағбатлантирувчи мукофот:

 

Ғиёсиддин Валиев—“Тинч юртда азон ҳам бемалол янграйди” 

 

5. “Диний ақидапарастлик – инсоният душмани” йўналиши

 

1-ўрин: Шарофиддин Тўлаганов—“Террорчилар инсониятни йўқ қилмасдан аввал, инсоният терроризмга барҳам бериши керак”

 

2-ўрин: Муаттар Маликова—"ИШИД—ислом душмани!”

 

3-ўрин: Моҳира Алишержонова—“Биз "ИШИДга қаршимиз!” 

 

 

"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати 

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217259
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24619