ЭНГ ФАОЛЛАР ТАҚДИРЛАНДИ
5.1.2016 3973

    Якунига етган 2015 йил Ўзбекистон мусулмонлари идораси учун жуда ҳам сермаҳсул бўлди. Буни ўтган йил давомида қўлга киритилган бир қатор ютуқ ва муваффақиятлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Жумладан, диний идора томонидан амалга оширилган хайрли ишлар, маънавий-маърифий тадбирлар, халқаро ҳамкорликнинг ижобий натижалари, имом-хатибларнинг дунёнинг турли шаҳарларида бўлиб ўтган тадбирлардаги муносиб иштироки фикримизнинг исботидир.
    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари мана бир неча йилдирки дунёдаги энг нуфузли 500 та мусулмонлар сафидан жой олиб келмоқдалар, Шайх Абдулазиз Мансур жаноблари нуфузли халқаро ташкилотларнинг доимий аъзоси сифатида фаолият юритаётганларини алоҳида таъкидлаш керак. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Айдарбек Тулеповнинг “ИШИД фитнаси” номли китоби халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини ўзига тортмоқда ҳамда ушбу китоб ўзбек ва рус тилларида нашр этилиб, дунёнинг кўплаб давлатларига тақдим этилди. Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли ўқув қўлланмаси эса республикада “Йилнинг энг яхши китоби” деб эътироф этилди.
     Мана шундай муваффақиятларга эришишга даъват этиш ва сидқидилдан меҳнат қилаётган мутахассисларни рағбатлантириш ҳамда ходимларни янги 2016 йил – “Соғлом она ва бола йили” билан табриклаш мақсадида, 2015 йил 31 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида байрам тадбири ўтказилди. Унда йил ҳисоби қилинди, эзгу тилаклар билдирилди, шунингдек, “Энг фидоий ходим”, “Энг ташаббускор ходим”, “Энг интизомли ходим”, “Энг фаол имом-хатиб”, “Энг илғор ўқитувчи” каби йўналишлар бўйича диний идора тизимида ишлаётган бир гуруҳ ходимлар мақтов ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси aхборот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218787
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98144
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47165
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45617
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24743