Дуолари қабул, гуноҳлари кечириладиган кунларга етганлар: Наманган вилояти зиёратчиларининг шукроналари
16.9.2015 4635

   Маълумки, ҳаж исломнинг муҳим фарзларидан бўлиб, мусулмонлар қалбидан адо этиладиган амалдир. Ушбу фарзни бажаришга имконияти бор бўлиб адо қилувчиларга Парвардигор томонидан сон-саноқсиз ажру савоблар ваъда қилинган.
   Имом Табароний Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қилади: “Қайси бир шахс Маккаи мукаррамадан Арофатгача улов устида бориб ҳаж қилса, миниб юрган уловининг ҳар бир қадами учун унга етмиштадан ҳасонот ёзилади ва бир шахс Маккаи мукаррамадан Арафотгача пиёда юриб ҳаж қилса, унинг ҳар бир қадамига етти юзтадан ҳасанот ёзилади”.
   Бугунги кунда муқаддас жойларда Аллоҳнинг меҳмони бўлиш шарафига Наманган вилоятидан келган зиёратчиларимиз ҳам муяссар бўлиб туришибди. Ваъда қилинган ажру мукофотларни қалбан ҳис қилган ҳолда ўзларини ибодат ва зиёратларини бирма-бир бажариб ўтишмоқда.
    Шунингдек, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Бу Байтга ҳар куни юз йигирма раҳмат ёғилиб туради: олтмиштаси тавоф қилувчилар учун, қирқтаси намоз ўқувчилар учун, йигирматаси (Каъбага) назар қилиб турувчилар учундир”. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса: “Каъбага қараб туриш ибодатдир”, дейилган.
   Мана шундай шукуҳли кунлар насиб этган Наманган вилояти зиёратчилари ушбу лаҳзаларни ғанимат билиб, ибодатларини гўзал тарзда адо этиб келмоқдалар. Маккаи мукаррамага етиб келган ватандошларимиз умра амалларини адо этгач, Байтуллоҳ олдида туриб, дуолар қилмоқдалар. Улар Ватанимиз мустақиллиги, юртимиз ободлиги ва тинчлигининг нақадар улкан бахт эканини чуқур англаб етмоқдалар. Чунки мана шундай масканларга келиб ибодат, зиёрат ва дуолар қилиш юрти тинч, осмони мусаффо, халқи фаровон, ҳукмдорлари одил бўлган миллатга насиб этади. Ҳозирда ҳаж ибодати арафасида турган ҳожи оталаримиз ва ҳожи оналаримизнинг илиқ тилаклари, қувончу шодликлари, фикр-мулоҳазаларини тақдим этилади.

 

Юлдашев Алихон (80 ёш, Наманган вилояти): Яратган Парвардигорга беадад шукрлар бўлсинки, аввало мени шу ёшга етганимда мени ризқимни шу ерга қўшиб ҳозирги кунда жуда ҳам зўр ғайрату шижоат билан ибодатларимизни ҳамда қўшимча амалларни бажариб турибмиз. Бунинг бош сабаби жаннатмакон диёримиз Ўзбекистонимизнинг тинчлиги ва осойишталигидан деб биламан. Чунки, тинчлик дунёдаги энгт олий неъматлар биридир, юрт тинч бўлгандан кейин биздек аллоҳнинг меҳмонларини кўнглига мукаммал ибодат қилишдек улкан ҳурсандчилик сиғади.
    Аслида мен кўп йиллар умрим соғлиқни сақлаш тизимида ишлаб келиб, нафақага чиққанман. Бу ерда бизга яратилган шароитлар, ўз юртимизда тановул қилган овқатларга ўхшаш таомлар, юмшоқ жойлар, шифокорларнинг мунтазам кўриги бизни жуда тўлқинлантириб юборди. Мадина ва Маккада бизга кўрсатилаётган эҳтиромдан жуда ҳам мамнунмиз. Саудия Арабистонига келиб қўнганимизда ишчи гуруҳи вакиллари бизни ўзбек тилида кутиб олиб автобусларга ўтқазиб қўйганида кўзимга хурсандчилик ёши келди. Мусофир юртларда сизга ўз тилингда, бўлиб ҳам ширин муомала қилишса, тўлқинланиб кетар экан киши. Бизларга кўрсатилган эътиборларнинг барчаси эсимиздан асло чиқмайдиган бўлди. Албатта, биз ўзимиз учун дуо қилганимизда токи бизни шу ерга келгунимизча ўз мамлакатимизда кўрсатилган хизматлардан тортиб мана энди ўзга юртларда ҳам бизга хизмат кўрсатаётган бу ёшлар ҳақига ҳам қўшиб дуолар қилмоқдамиз. Уларнинг умрлари узоқ, танлари саломат, юртимиз омон, барча раҳбарларимиз, бизларга бош-қош бўлаётганлар ўз мақсадларига етсинлар.

 

Жалилова Азизахон (81 ёш, Наманган шаҳри): Биз исломнинг 5 фарзини адо этиш учун ушбу муқаддас масканларга келдик. Бизга ушбу ибодатларни адо этишимиз учун барча имкониятлар муҳайё қилинган. Аэропортда самолётда учганимиздан бошлаб шу кунгача ҳамма бизнинг хизматимизда, ҳаммага бир хилда муомала қилишади. Бу албатта, юртимизда ўзаро аҳиллик ва меҳрибонликдан деб биламан. Биз бу ерларда юриб, Ўзбекистонимизни, жонажон ватанимизни нақадар чиройли, гўзал эканига амин бўлмоқдамиз.
   Истиқлол халқимизга динимиз, урф-одатларимиз, тарихий анъаналаримизни қайтариб берди. Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан дунёнинг турли давлатлари билан яқин алоқалар йўлга қўйилди. Аллоҳнинг уйини зиёрати мен қалбимни туридаги эзгу ниятларимдан бири эди. Мана, Яратганга шукроналар бўлсинки, бунга йўл очилди ва минглаб зиёратчилар бу ерга келиш бахтига муяссар бўлишди.
   Президентимизнинг ҳаж ва умра ибодатларини ташкил этиш бўйича Фармонлари, қарорлари эълон қилинган. Бу албатта, давлат Раҳбарининг ёши кекса, зиёратни амалга оширмоқчи бўлганларга кўрсатган катта мурувватларидир. Биз Юртбошимизнинг бундай ғамхўрликлари учун наманганлик зиёратчилар номидан муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовга ва мана шундай шарафли хизматга ҳисса қўшган барча мутасаддиларга катта миннатдорчилик билдирамиз. Дунёда тинчлик абадий бўлсин, жонажон Ватанимизнинг осмони мусаффо, меҳнаткаш халқимизнинг ҳаёти янада фаровон бўлсин.




Мусохон Аббаситдинов /www.religions.uz/ 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217103
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608