Диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар учун ўқув семинарлари бошланди
13.2.2016 4483

    Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида фуқаролар йиғинларида ташкил этилган диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар лавозимида бой тажрибага эга бўлган, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш, ибратли миллий-диний анъаналар ҳамда урф-одатларни ривожлантириш масалаларида ижобий таъсир ўтказа оладиган обрўли ҳамда фаол хотин-қизларнинг фаолият юритаётгани ўз самарасини бермоқда.
   Тошкент шаҳридаги диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг саъй-ҳаракати билан ўтган йили маҳаллаларда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш борасида салмоқли ишлар олиб борилди. Бугунда ушбу фаолият соҳибаларининг диний билимларини ошириш, жаҳонда рўй бераётган турли зиддиятлар, дин ниқоби остидаги фитналарнинг асл моҳиятини тушунтириб бориш айни дамдаги долзарб вазифадир. Шу мақсадда Тошкент шаҳрида туманлараро диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг ўқув-семинар машғулотларини ўтказиш кўзда тутилган.
    12 февраль куни Юнусобод Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида мазкур ўқув семинарнинг Юнусобод тумани фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари билан иш куни бошланди.
   Ўқув семинарини тегишли ташкилотлар, ўқув муаасасалари билан бир қаторда Дин ишлари ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи, “Маҳкам ота” жоме масажиди имом-хатиби Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходими Муҳаммадюсуф Хушвақтовлар олиб бордилар. Семинарда “Маҳаллаларда диний-экстремистик оқимлар ғояларининг тарқалишини олдини олишнинг маънавий-маърифий асослари”, “Фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари ва хотин-қизлар билан ишлаш комиссияларининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
     Ўқув-семинарлари Тошкент шаҳрининг барча туманларида олиб борилади.



ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати   

 

www.vakillik.uz   

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217136
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608