Дин ишлари бўйича қўмита ходимлари маърифий тадбирларда иштирок этмоқдалар
19.11.2015 3814

     Жорий йилнинг 18 ноябрь куни, соат 11.00 да Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси режасига асосан Тошкент темир йўл узели мажлислар залида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш ҳамда фуқарорлар ва ёшларни диний экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолишдан сақлаш” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Тадбирда “Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик жамияти хизматчилари ҳамда транспорт коллежи ўқувчиларидан иборат 240 нафар иштирокчи қатнашди.
    Тадбирни Ўзбекистон республикаси прокуратураси бўлиб бошлиғи Баҳром Назаров кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра Дин ишлари бўйича қўмита ходими Ж.Джураев маъруза билан чиқиш қилди.
Маърузада қуйидаги мавзулар ёритилди:

 

- экстремизм, ақидапарастлик, терроризм тушунчалари, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” ғояларининнг асл талқини ҳамда уларнинг экстремитик гуруҳлар томонидан нотўғри қўлланилишига илмий асосли ҳамда мисоллар орқали раддиялар;

 

- ҳозирги кунда бутун дунёда фаоллашган, хусусан Яқин Шарқ минтақасида тинчликка таҳдид солаётган турли террорчи гуруҳ ва оқимлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва асл илдизлари, улар томонидан амалга оширилаётган жиноятларни очиб берувчи ва кирдикорларини фош этувчи маълумотлар;

 

- террорчи гуруҳлар ўз сафларига инсонларни жалб қилишда фойдаланаётган усуллар, интернет тармоғи, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа воситалари иловаларида ДЭО ғояларини тарғиб қилувчи материалларни сақлаш ва тарқатишнинг оқибатлари;

 

- тинчлик неъматининг қадрига етиш, шукронлалик ва бу йўлда бирдамлик асосида бор имконият билан ҳаракат қилиш.

 

      Мавзу слайд орқали тушунтириб берилди. Тадбирда ДЭОларнинг асл қиёфасини фош этувчи ва улар томонидан бўлаётган таҳдиддан огоҳлантирувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди. Иштирокчилар мавзуга диққат билан ёндашдилар, учрашув мазмунли ва қизиқарли ўтди.

 

 

Дин ишлари бўйича қўмита aхборот хизмати








Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218981
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98181
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47199
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45682
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758