Бухоролик имом - хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди
5.2.2017 4057

   Жорий йилнинг 2 февраль куни Бухоро вилояти “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуа маркази анжуманлар залида вилоят имом-хатибларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда muslim.uz хабар беради. Уни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бухоро вилоятидаги вакили Мансур Нуруллаев олиб борди.
   Йиғилиш давомида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарстлик, экстремизм ва терроризмга қарши курашишда имом-хатиблар фаоллигини янада ошириш, уларнинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларида маърифий чиқишларини жадаллаштириш ва янги сифат даражасига эришиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш, масжидлардаги ашёларнинг бутлигини мунтазам сақлаш ва намозхонлар хавфсизлигини таъминлашни янада ривожлантириш, содир бўладиган турли нохушликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини янада самарали бўлиши тўғрисида тўхталиб ўтилди.
    Тадбир сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217693
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24655