Бухоро ва Хоразмда “Дунё уламолари мурожаати” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди
18.8.2016 4317

   2016 йилнинг 8 август куни Бухоро ва Хоразм вилоятларида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан чоп этилган “Дунё уламолари мурожаати” номли диний-маърифий асарнинг тақдимоти бўлиб ўтди.
   Тадбирда ҳокимликлар, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Маънавият тарғибот маркази раҳбар-ходимлари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, имом-хатиблар ва ОАВ ходимлари иштирок этди.
   Сўзга чиққан маърузачилар янги китобнинг аҳамияти, китобда юртимиз ва дунё уламоларининг турли ёт оқимлар, бузғунчи куч ва ғояларга қарши билдирган муҳим фикрларининг бугунги давр учун аҳамияти хусусида тўхталиб ўтдилар.
    Жумладан, бугунги кунда дунёнинг эътироф этилган уламолари, мусулмон оламини йирик намояндаларининг диний экстремизм, терроризм ва радикализмни қатъий қоралаб, Ислом динининг мусаффолигини сақлаш, исломий тушунча ва ғояларни бузиб талқин қилиниши юзасидан фатволари, мурожаат ва маърузалари келтирилган мазкур китоб маънавият тарғиботчилари, диний соҳа вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик учун эътиқод масаласида инсонларни тўғри йўлдан адаштирувчи бузғунчи оқимларнинг пуч ғояларини фош этишини, мафкуравий таҳдидларга қарши курашда катта илмий-амалий аҳамиятга эгалигини алоҳида эътироф этдилар. Шунингдек, баъзи ёшларнинг интернет тармоғида бузғунчи кучлар олиб бораётган радикал ғоявий тарғибот ва “оммавий маданият” таъсирига тушиб қолаётганини эътиборга олиб, ислом уламолари ишлаб чиққан замонавий медиа воситаларидан фойдаланиш одоблари ҳам илова этилгани, мазкур асар диний соҳа ходимлари учун маърифий исломнинг асл моҳиятини тарғиб қилишдаги кундалик фаолиятида қўл келиши, таълим муассасалари ва маҳаллаларда ташкил этиладиган маънавий-маърифий суҳбатларда “Дунё уламолари мурожаати” китобидан унумли фойдаланиш лозимлиги айтилди.
    Асарда номлари зикр қилинган дунё уламолари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламоларининг фатволари ва маърузалари ҳамда тавсиялари жойларда ўтказиладиган маърифий учрашувларда дин ниқоби остида ҳаракат қилаётган бузғунчи кучларнинг асл қиёфасини очиб беришда муҳим дастуриламал бўлади.

 

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218899
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47189
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45656
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24754