БОБОЛАРИМИЗГА ЭҲТИРОМ
12.2.2016 3569

    Ғазал мулкининг султони, шоирларнинг муқтадоси Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 575 йиллик ҳамда шоир ва саркарда Мирзо Бобур бобомизнинг таваллудларининг 533 йиллиги 2016 йил 10-февраль куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида тантанали нишонланди.
   Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, боболаримиз руҳига дуои хайр қилинди. Сўнг 1-курс талабалари Ҳайдарова Муниба, Муҳаммадодилова Саҳоба, Жўраева Мадина, Яқубова Оиша ҳамда Эркинзода Хосиятбону Навоий бобомизнинг “Хамса” асарларини кенг ва гўзал тарзда шарҳлаб бердилар. Сўнг 5 нафар талабалар Ҳазрат Навоийнинг ёшликлари, таҳсил олишлари, ёзган асарлари ҳақида навбат билан гапириб ўтишди. Кейин Раимқулова Хадича, Абдуллаева Муслима, Мирзаева Муаттар ва Раҳимжонова Хосият Мавлоно Алишер Навоий ижодидан ғазаллар ўқишди.
   Сўнг бевосита Бобур бобомизнинг ижодлари, ёзган асарлари ва уларнинг аҳамияти, хусусан фиқҳга оид “Мубайян” асарига ҳам тўхталиб ўтдилар. Кейин Комилжонова Розия, Раимқулова Хадича ва Абдуллаева Мухтасар шоир рубоийларини ифодали тарзда ўқидилар. Кейин Журабоева Моҳигул ва Мамажонова Мафтуна йиғилганларнинг Навоий ва Бобур ҳақидаги билимларини синаб кўриш мақсадида савол-жавоб ўтказдилар. Тўғри жавоб топган талабалар тақдирланди. Савол-жавобдан сўнг, Ҳусайн Байқаро ва Навоий Ҳазратлари ўртасидаги гўзал муносабатлар, ҳасадгўй вазирлар, ҳар бир сўздан оқилона ва ўз ўрнида фойдалана билиш – кишини балолардан сақлаши хусусидаги саҳна кўриниши ижро этдилар. Тадбир яна Қуръон тиловати билан файзли якунланди.

 

www.muslim.uz 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217194
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24614