Австралияда Ислом музейи очилади
Австралиянинг Мельбурн шаҳридаги Дикин университетида Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ияд бин Амин Маданий иштирокида Мельбурн шаҳридаги исломий музей очилишига бағишланган семинар ўтказилди.
Унда музей ташкилотчиси Аҳмад Фоуър музей иш фаолияти ва унинг Австралиядаги диний маданиятни мустаҳкамлашдаги роли тўғрисида маъруза қилди.