Андижонда "Тинчликни асраш" мавзуида йиғилиш бўлиб ўтди
12.11.2015 3562

     Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида жойлардаги диний ходимлар иштирокида “Тинчликни асраш” мавзусидаги йиғилиш ва тадбирлар ўтказилмоқда.
    2015 йил 10 ноябрь куни Андижон вилоят вакиллигининг мажлислар залида мазкур йўналишдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари қатнашиб “Мамалакатимизда диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб йўналишлари”, “Ислом тинчлик дини", "Тинчликни асраш ва тарғиб қилиш – долзарб вазифа” каби мавзуларда маърузалар қилдилар.
     Йиғилишда вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, вакиллик ходимлари ва барча масжид имом-хатиблари иштирок этди.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217721
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24658