Ҳазрат Навоийни хотирлаб...
10.2.2016 3784

Агар Алишер Навоийни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак шоирларнинг султонидир.

Ислом Каримов

 

Мамлакатимизда Алишер Навоий хотираси юксак даражада эъзозланади.  Юртимиздаги вилоят, шаҳар, олий ўқув юрти (Самарқанд давлат университети), Давлат кутубхонаси, Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институти, Адабиёт музейи, Тошкентдаги Катта академик опера ва балет театри, Санъат саройи, Тошкентдаги метро бекати, ўнлаб кўчалар ва жамоа хўжаликлари унинг номи билан аталган.

 

Ҳар йили бизнинг олий ўқув юртимиз Тошкент ислом институтида ҳам Алишер Навоийнинг таваллуди муносабати билан маънавий-маърифий, тадбирлар, илмий учрашувлар ташкил этилади ва ушбу тадбирларга адабиётшунос ҳамда навоийшунос мутахассислар таклиф этилади. Жумладан, жорий 2016 йил 8 февраль куни “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан институтимизга Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов домла ва Тошкент ислом университети проректори, филология фанлари доктори, профессор Зоҳиджон Исломов ташриф буюрдилар.

 

Тадбир халқимиз маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоий ижодини чуқур ўрганиш ва уни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш орқали талаба ёшларни ватанпарварлик, миллий ғояга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида миллий ғурур уйғотиш, ёш авлодни миллий маънавий-тарихий, қадриятларимизга ҳурмат руҳида ва ўтмиш меросимизнинг ҳақиқий билимдони, замонавий билимлар эгаси қилиб тарбиялашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.

 

Тадбирни ректор Уйғун Ғафуров очиб берди ва сўз навбатини Анвар қори Турсуновга берди. Нотиқ ўз чиқишида тадбир қатнашчиларига Навоий ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг шеъриятини бетакрорлиги, ундаги ўзаро муҳаббат, меҳр-шафқат маъноларини нечоғлик улкан акс этгани ҳақида батафсил маълумот берди. Шу билан бирга, маърузада Ҳазрат Навоий ижоди, эътиқоди ва дунёқараши асосини ислом дини ва тасаввуфий-ирфоний ғоялар ташкил этиши, унинг инсонпарварлиги айнан ана шу мангу ва барҳаёт ақидалар асосида шаклланганлиги ҳам инкор этиб бўлмас ҳақиқатлиги таъкидланди.

 

Сўнгра профессор Зоҳиджон Исломов сўзга чиқиб, Навоий ҳаёти, хусусан унинг илм олиш йилларидаги ғайрати ҳозирги замон талабаларига ибрат эканини таъкидлади. Алишер Навоий шоир бўлиш билан бирга ўз даврининг улуғ олими, мутафаккири ҳам эди. Навоийсиз бу давр фани ва маданияти тараққиётини тасаввур этиш қийин. Алишер Навоий илмий тадқиқотлари ва изланишларининг катта қисми, табиийки, тил ва адабиёт масалалари билан боғланган.

 

Тадбир сўнгида Ҳазрат Навоий бобомиз руҳига бағишлаб хатми Қуръон қилинди. Сўнгра институт раҳбарияти, ўқитувчи ва талабалари меҳмонларга мазмунли суҳбатлари учун миннатдорчилик билдирдилар.

 

Умуман олганда, туркий миллатнинг қуёши бўлган ҳазрат мир Низомиддин Алишер Навоий ҳазратларининг ҳар бир асарини ўрганиш, чуқур тадқиқ этиш, тушуниш, халқимиз, улғайиб келаётган ёшларимиз орасида тарғиб қилиш маънавий юксалиш, руҳий покланиш асоси бўлиб хизмат қилади.

 

 

 

Жалолиддин Ҳамроқулов

 

www.muslim.uz

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217150
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24610