Tошкент шаҳри қорилари билан учрашув
3.6.2016 3555

    2016 йил 3 июн куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида муборак Рамазон ойи давомида Тошкент шаҳри масжидларида хатми Қуръонга ўтадиган қорилар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов қатнашиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган Муборак ой билан қутлади. Шунингдек, қориларга таровиҳ намозларида Аллоҳнинг каломини тўлалигича ўқиб беришдек шарафли ва масъулиятли вазифа олдидан ўзларининг тегишли кўрсатма ва тавсияларини бериб ўтди. Тадбир сўнгида қориларнинг ҳифзлари ва зеҳнларига Яратгандан барокатлар сўраб дуои хайрлар қилинди.
       Жорий йилда Тошкент шаҳридаги 109 та масжидда 167 нафар мураттаб қорилар иштирокида хатми Қуръон тадбирлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 

www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217503
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24635