Тошкент шаҳар Чилонзор туман отинойиларининг йиғилиши бўлиб ўтди
22.10.2015 4203

    Бугунги кунда отинойларнинг вазифалари доираси жуда кенгайган. Улар нафақат диний билимлар эгаси, балки юртимизда кечаётган ижобий ўзгаришлар, иқтисодий, таълим ва бошқа соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар, жамиятимиз маънавий, диний ҳаётида кечаётган ўзгаришларнинг фаол иштирокчисига айланиши лозим. Бу борада имом-хатиблар билан ҳамкорликда иш олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
   Шу йилнинг 21 октябрь санасида Чилонзор тумани бош имом-хатиби Ҳусниддин Абдукаримов раҳбарлигида туманда фаолият олиб бораётган отинойлар билан бўлиб ўтган учрашувда тумандаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, жумладан, ёшларимизни “ислом” ниқоби остидаги бузуқ ғоялар таъсиридан огоҳ этиш, қолаверса, турли маросим ва тўй тадбирларини ихчам ўтказишга тарғиб этиш, мусулмонларни ортиқча харж ва исрофгарчилик иллатларидан динимиз қайтаришлигини тушунтириш, шунингдек, баъзи нотинч ва муаммоли оилаларга маънавий ёрдам кўрсатишда маҳалла фаоллари, имом-хатиблар билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этиб ўтилди деб хабар беради Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги расмий сайтида.
    Учрашув сўнггида туманда фаол маънавий-маърифий тарғибот олиб бораётган отинойилар тақдирланди.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217118
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608