САМИМИЙ ҚАБУЛ
2016 йил 24 февраль куни Рим католик черкови Архиепископи Иван Юркович Ўзбекистон мусулмонлари идорасига келди ва муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари билан учрашди. Учрашув аввалида муфтий ҳазратлари меҳмонни ташрифи билан қутлаб, ўзаро алоқалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Ўз ўрнида И.Юркович самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистондаги элчилик фаолияти якунига етгани ва БМТда янги тайинланган лавозими ҳақида айтиб ўтди.
Муфтий ҳазратлари И.Юрковичга мамлакатимиздаги фаолияти давомида кўрсатган хизматлари учун миннатдорлик билдирдилар ва янги ишларида муваффақият тиладилар.