ОРОМГОҲЛАРДАГИ МАЪНАВИЙ СУҲБАТЛАР
31.7.2015 4281

    Маълумки, айни дамда оромгоҳларда болажонлар ёзги таътил онларини мароқли ўтказишмоқда. Уларни вақтларини унумли ва сермазмун ўтиши учун турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Тадбирларни ташкил этишда ижтимоий ҳамкорлик асосида имом-хатибларимиз ҳам фаол иштирок этишмоқда.
    Ана шундай давра суҳбатларидан бири Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Фазогир Гагарин” ва “Қуёшли” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ташкил этилди, деб хабар беради www.muslim.uz
    Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган мазкур учрашувда тумандаги “Қўйлиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Равшанбой Раимқулов иштирок этиб, оромгоҳ мураббийлари, етакчилари ҳамда болажонларни яқинлашиб келаётган истиқлолимизнинг 24 йиллик байрами билан қутлади.
   Шунингдек, униб-ўсиб келаётган келажагимиз эгаларини аждодларга муносиб авлод бўлиб, илм-маърифатли, зиёли, маънан ва жисмонан баркамол, етук инсонлар бўлиб улғайишларини тилаб эзгу дуолар қилди.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217080
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24599