МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК КЕКСАЛАР ТИМСОЛИДА
14.8.2015 4488

     Маълумки, Республикамизда 130 дан ортиқмиллат ва элатвакиллари истиқомат қилишади. Юртимизнинг барча ҳудудларида турли миллат ва элат вакилларини учратиш мумкин. Жумладан, Тошкент вилояти Паркент туманида ҳам қозоқ, қирғиз, тожик, татар ва рус миллатига мансуб инсонлар қўни-қўшни, қариндош-уруғ бўлиб, тинч ва осуда ҳаёт кечирмоқдалар.
    Жорий йилнинг 5 август куни туманнинг “Бўстон” ҚФЙ “Қирғизовул” қишлоғида жойлашган “Нуракота” жоме масжидида “Миллатлараро тотувлик кексалар тимсолида” номли даврасуҳбати бўлиб ўтди.
     Унда тумандаги барча жоме масжид имом-хатиблар иштирок этиб, ҳудуддаги ўзбек, қозоқ, тожик, қирғиз миллатига мансуб кексалар таклиф қилиндилар. Имом-хатиблар тинчлик қадри, миллатлараро тотувлик ва бирдамлик асослари ҳақида маъруза қилишди.
   Йиғилиш қатнашчиси, қирғиз миллатига мансуб кекса отахон, Раимқулов Назар ота, жаннатмакон Ўзбекистонда туғилганидан, мамлакатда бугунги кунда эришилаётган ютуқлардан, хусусан, кексаларга кўрсатилаётган эҳтиром ва эътибордан фахрланиб, юртга бўлган чексиз муҳаббатини тўлқинланиб изҳор қилди.
     Тадбир сўнгида, йиғилганларга дастурхон ёзилиб, Юртимиз тинчлиги, миллат ва элатлар ўртасидаги меҳр-оқибат ришталари доимо мустаҳкам бўлишини сўраб, дуои хайрлар қилинди.

 

www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217629
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649